Корея Республикаси Конституциявий судида президент Пак Кин Хенинг импичменти тўғрисидаги иш биринчи марта 22 декабрь куни кўриб чиқилади, дея хабар бермоқда «ТАСС» Жанубий Корея ОАВларига таяниб.
Жанубий Корея парламенти 9 декабрь куни мамлакат президенти Пак Кин Хега нисбатан импичмент эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Бунга унинг дугонаси билан боғлиқ коррупциявий можаро сабаб бўлди.
Импичмент Конституциявий суд ушбу қарорни кўриб чиққунга қадар президентнинг давлат раҳбари сифатидаги барча ваколатларини вақтинча тўхтатади.
Конституциявий суд бу қарорнинг қонунийлигини 180 кун ичида кўриб чиқади. Бу вақт ичида эса мамлакат бош вазири Хван Гё Ан президентнинг вазифаларини ўзига олади.
Изоҳ (0)