Россия сўнгги ўн йил ичида ўз жонига қасд қилишлар сони бўйича дунёда учинчи ўриндан 14-ўринга ўтди, деб ёзади «ТАСС». Аммо мамлакатда ўсмирлар орасидаги худкушлик даражаси юқори бўлиб қолмоқда.
«Сўнгги ўн йил ичида ўз жонига қасд қилишлар бўйича, агар 2005 ва 2016 йилни таққослайдиган бўлсак, кескин пасайишни кўрамиз. Россия дунёда худкушлик бўйича учинчи ўринда эди. Бу фожиали ҳолат. Ҳозир эса биз Европада тўққизинчи, дунёда 14-ўриндамиз», — деди Ижтимоий ва суд психиатрияси илмий маркази директори Зураб Кекелидзе.
«Муҳит яхшиланди, аммо вазият барибир ёмон. Ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш даражаси юқори бўлиб қолмоқда», — деди Кекелидзе. У ушбу муаммони ҳал қилиш устида ишлар олиб борилаётганини қайд этди.
Изоҳ (0)