Ёқутистонда Марказий ҳарбий округнинг Ил-18 самолёти аварияли қўнишни амалга оширди, натижада саккиз киши жабрланди, деб ёзади «ТАСС» ҳудуднинг шошилинч хизматларидаги манбасига таяниб. Ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаяпти.
Бортида 30 га яқин ҳарбий хизматчи бўлган самолёт Ёқутистоннинг Булунский туманида, Тикси қишлоғидан 27 км масофада ҳалокатга учраган.
Баъзи манбаларга кўра, бортда 32 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзолари бўлган, улардан олти киши омон қолган. Айни пайтда жабрланганлар эвакуация қилинмоқда.
Изоҳ (0)