Ёқутистондаги Ил-18 ҳарбий самолёти иштирокидаги ҳалокат, дастлабки маълумотларга кўра, 30 кишини ҳаётдан олиб кетди, деб ёзади «Интерфакс» фавқулодда хизматлардаги манбасига таяниб.
«Самолёт бортида 36 киши бўлган, дастлабки маълумотларга кўра, 30 киши ҳалок бўлган», — деди манба.
Унинг айтишича, самолёт фалокат сигналини узатмаган. «Ҳаво кемаси белгиланган вақтда алоқага чиқмади, аммо фалокат сигнали ва ёрдам ҳақидаги сўровлар ҳам келиб тушмади», — деди манба.
Нашрнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси сўзларига кўра, ҳарбий терговчилар ҳалокат жойига жўнаб кетган. Ҳодиса юз берган ҳолат бўйича терговгача текширув олиб борилади.
Изоҳ (0)