Қозоғистонлик хонанда Макпал Исабекова Instagram’даги саҳифасини 1,5 миллион тенгега (4,5 минг доллар атрофида) сотди. Юлдуз аккаунтни сотишдан тушган пулларни хайрия ишларига сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда қўшиқчи собиқ саҳифасининг охирги постида маълум қилди, деб ёзади «Nur.kz».
«Улкан борлиқнинг бир қисми сифатида унинг кичик қисмини бўлса-да ёритишни истайман», — деб ёзди Исабекова.
Қўшиқчи унинг 1 миллиондан ортиқ обуначиси бор аккаунти сотилиши ҳақида эълон қилингандан 10 соат ўтиб сотилганлигини маълум қилган.
«Бугун уни сотишдан тушган барча пулларни, аниқроқ айтганда 1,5 миллион тенгени Асел исмли қизалоққа топширмоқдаман (буларнинг барчаси у учун ўйлаб топилган эди). У ҳозирда Хитойда ва операцияни кутмоқда», — дея қўшимча қилди у.
Қўшиқчининг сўзларига қараганда, унинг саҳифасини остоналик қиз харид қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)