16 декабрь, жума куни Россиянинг Биринчи каналида эфирга узатилувчи «Голос» лойиҳасининг иккинчи чорак финали ўтказилди. Полина Гагарина жамоасидаги, Тошкентдаги ресторанлардан бирида қўшиқ куйловчи маврикийлик Хенсли Пойнен ҳам ўз чиқишини намойиш этди.
Хенсли Стингнинг Fragile қўшиғини ижро этди.
Полина ўзининг 100 фоиз овозини уч иштирокчи ўртасида қуйидагича тақсимлади: Хенсли Пойненга 20, Екатерина Ковскаяга 30, Михаил Житовга 50 фоиз. Махсус рақамга SMS жўнатиш ва қўнғироқ қилиш орқали овоз берган мухлисларнинг 12,2 фоизи Хенслига ўз овозини берди. Мураббий ва телетомошабинлар овозининг жамланмасига кўра маврикийлик қўшиқчи уч иштирокчи орасида охирги бўлди, Михаил Житов эса ярим финалга чиқди.
Хайрлашув сўзида Хенсли Пойнен Маврикийга, Тошкент ва Москва шаҳарларига миннатдорлик билдирди.
Энди Михаил Житовга ярим финалда асли ўзбекистонлик хонанда Сардор Милано рақиблик қилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)