Forbes журнали режиссёр Жорж Лукасни «Американинг энг бадавлат машҳур кишиси» деб атади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Юлдузлар жанги» фильмлари яратувчисининг соф активлари 4,6 миллиард долларга баҳоланмоқда, ушбу маблағларнинг катта қисми Lucasfilm компаниясининг 2012 йилда Disney студиясига сотилишидан тушган.
Иккинчи ўринни режиссёр Стивен Спилберг (3,7 миллиард доллар), учинчи ўринни телебошловчи Опра Уинфри (2,8 миллиард доллар) эгаллади. Тўртинчи поғонада баскетболчи Майкл Жордан (1,2 миллиард доллар), бешинчи поғонада эса иллюзионист Дэвид Копперфильд (850 миллион доллар) жойлашди.
Юқори ўнликка, шунингдек, рэпер Шон Комбс (Diddy, 750 миллион доллар), гольфчи Тайгер Вудс (740 миллион доллар), рэпер Dr Dre (710 миллион доллар), ёзувчи Жеймс Паттерсон (700 миллион доллар), актёр ва қизиқчи Жером Сайнфелд (670 миллион доллар) кирди.
Изоҳ (0)