Жанубий Кореянинг Korea Future Technology компанияси оғир робот прототипини яратди. У ичидаги одам ҳаракатлари ёрдамида бошқарилади, деб ёзади TJournal.
Роботни яратишда 3D рассом Виталий Булгаров иштирок этди. У Facebook’даги саҳифасида робот қўлларини бошқариш тизимининг синов жараёни видеосини жойлади.
https://www.instagram.com/p/BODgzx4jT12/
Лойиҳанинг бош мақсади саноатда амалий қўллаш учун роботлаштирилган платформани яратишдир. Робот айнан қайси соҳаларда қўлланилиши ҳозирча номаълум.
Булгаровнинг маълум қилишича, у лойиҳанинг барча тафсилотларини ошкор эта олмайди. 2016 йил якунига келиб робот олдинга қадам ташлай олади ва қўлларини ҳаракатлантира олади. Унинг баландлиги 4 метр, оғирлиги эса 1,5 тоннани ташкил этади.
https://www.instagram.com/p/BODkge-DIY3/
Лойиҳанинг 2015 йил якунидаги прототипи
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари роботни Жеймс Кэмероннинг 1986 йилда чиққан «Бегоналар» ва 2009 йилда чиққан «Аватар» фильмларидаги жанговар роботни эслатиб юборишини қайд этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)