Twitter яратувчиси Жек Дорсини сайловолди мунозаралари чоғида Ҳиллари Клинтоннинг номзодига қарши эмодзи яратишдан бош тортгани учун, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан учрашувга таклиф қилишмади, деб ёзади TJournal.
Politico нашри аноним манбаларига таяниб хабар беришича, Трампнинг тарафдорлари кўпинча фойдаланган хештег — #CrookedHillari (#НопокҲиллари) учун тасвир чиқариши керак эди. Аммо Twitter, шунингдек, Жек Дорсининг шахсан ўзи бундай тегни чиқаришдан бош тортди, у, дастлабки маълумотларга кўра, бир қоп пул орқалаган одам тасвиридан иборат бўлиши керак эди.
Трамп IT-компаниялар вакиллари билан учрашган вақтда, улар орасида Дорси йўқ эди. Нашр фикрича, бу Дональд Трампнинг штаби томонидан қабул қилинган анча баҳсли қарор, чунки сиёсатчи ўз номзодини айнан шу ижтимоий тармоқ орқали фаол илгари сурган эди. Сайланган президент ёки Twitter вакиллари ушбу маълумотга изоҳ берганича йўқ.
Изоҳ (0)