Яманнинг Адан шаҳри хавфсизлик хизмати раҳбари майор Шаллол Али Шоия истеъфога чиқишга қарор қилди. Шаҳар яқинидаги ҳарбий базада рўй берган теракт бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «Ведомости».
Охирги маълумотларга қараганда, теракт оқибатида қурбон бўлган ҳарбий хизматчилар сони 49 кишига етди.
Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)