НАТО Россия билан совуқ уруш олиб боришни истамайди. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселдаги Россия-НАТО кенгаши мажлиси арафасида Bild газетасига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Душанба кунги кенгаш мажлисида сигнал қуйидагича бўлади: НАТО эскалацияни истамайди, очлик урушини истамайди», — деди у. Шу билан бир вақтда, Столтенберг Москвага қарши Европа санкцияларини узайтиришни қўллаб-қувватлади, уларни халқаро ҳуқуқлар бузилишига нисбатан зарур реакция деб атади. «Шу билан бир вақтда биз Россия билан мулоқот учун имкониятларни излашда давом этишимиз керак», — дея қўшимча қилди Столтенберг.
Брюсселдаги учрашувда Европа хавфсизлиги учун бирламчи аҳамиятга эга масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда, шу билан бирга, Столтенберг биринчи ўринга Украинадаги зиддиятни қўйди ва Сурия ҳам муҳокама мавзуси бўлишини писанда қилди.
Изоҳ (0)