Яманнинг Адан шаҳридаги Ас-Сулбан ҳарбий базаси яқинида худкуш уюштирган ҳужум қурбонлари сони 30 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Олдинроқ теракт туфайли 23 киши ўлгани маълум қилинганди.
Ҳужум туфайли кўпчилик жароҳат олгани билдирилмоқда.
Худкуш ҳарбий хизматчилар маош олиш учун навбатда турганида ўзини портлатиб юборган.
Изоҳ (0)