Индонезияда 13 киши ҳарбий самолёт ҳалокати қурбони бўлди. Hercules C-130 транспорт ҳаво кемаси мамлакат шарқидаги олис Папуа вилоятида қулади, деб хабар беради «Интерфакс».
Ҳалокатда ҳеч ким омон қолмади: бортда уч учувчи ва ўн нафар ҳарбий хизматчи бор эди. Ноқулай об-ҳаво бунга сабаб бўлиши мумкинлиги билдирилмоқда.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ортган самолёт Тимике шаҳридан парвоз қилган ва қўниш манзили — Ваменага бироз етмай, тоғда ҳалокатга учраган. Қутқарувчилар ҳалокат жойини аниқлади ва жасадларни Ваменага етказди.
Изоҳ (0)