Туркиянинг Қайсари шаҳрида содир этилган теракт қурбонлари сони 14 кишига етди. Бу ҳақда, Milliyet нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Аввалроқ 13 киши ҳалок бўлгани, 48 киши яралангани билдирилган эди.
Қайсаридаги маҳаллий университет биноси яқинида ҳарбийлар автобуси портлатиб юборилди. Қайсари губернатори Сулаймон Қамчи рўй берган ҳодисани теракт деб атади.
Изоҳ (0)