Мали парламенти мамлакатнинг собиқ президенти Амаду Тумани Турега нисбатан жиноий иш қўзғашга қарши овоз берди. Бу ҳақда AFP манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Депутатлар собиқ давлат раҳбари иши бўйича ёпиқ овоз бериш ўтказди. Улардан 104 нафари жиноий иш очилишига қарши чиқди, 5 киши буни маъқуллади, 6 депутат эса бетараф қолди», — дея маълум қилди агентликнинг парламентдаги манбаси.
Туре 2002 йил июнида президентлик лавозимини эгаллаганди. 2012 йил мартида капитан Амаду Санного бошчилигидаги зобитлар гуруҳи томонидан ҳокимиятдан четлатилди.
Собиқ давлат раҳбари мамлакатнинг шимолий минтақаларидаги радикал ва террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб боришни истамагани учун давлатга хиёнатда айбланганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)