Туркиянинг Қайсари шаҳрида, маҳаллий университет яқинида ҳарбийлар автобуси портлатилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 48 киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат бош штабига таяниб, Туркиянинг NTV телеканали маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
Қайсари губернатори Сулаймон Қамчи рўй берган ҳодисани теракт деб атади. Унинг айтишича, бомба автобус ёнидаги автомобиллардан бирига жойлаштирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)