Францияда маҳаллий ва Испан полицияси ҳамкорлигида 16 декабрь, жума куни баскларнинг ЭТА террорчилик гуруҳига қарши ўтказилган операция чоғида 5 киши қўлга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
AFP манбаларига кўра, операция Атлантика Пиренеяси департаментининг Луоссоа шаҳрида амалга оширилди. Қўлга олинганларнинг барчаси Франция фуқаросидир.
Испания полицияси операция давомида қурол-яроғ омбори ҳам топилганини билдирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)