2016 йилда 7 мингдан ортиқ муҳожир ҳалок бўлди ва бу ўрганишлар олиб борилган барча йиллардаги рекорд кўрсаткич. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Ташкилотга кўра, 2016 йили миграция давомида 7189 киши ўлган ёки бедарак йўқолган. Улардан 4812 нафари Ўртаер денгизида ҳалок бўлган ва йўқолган.
Тадқиқотчилар йил охиригача қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно этмади.
Европа мамлакатларига бу йил Ўртаер денгизи орқали 357 249 киши келгани қайд этилди. Қабул қилинган муҳожирлар сони бўйича (170 мингдан ортиқ) Греция етакчилик қилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)