Америкалик актриса Жулия Робертс телесериалда роль ижро этади. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Лойиҳага Мария Семплнинг жорий йилнинг октябрида чиқарилган «Бугун бошқача бўлади» китоби асос қилиб олинди. Нашр қилиш ҳуқуқини Annapurna Pictures студияси сотиб олди. Сценарийни Семплнинг ўзи ёзаяпти. Унинг сценарийнавислик ва телевидениеда продюссерлик тажрибаси бор.
Бош қаҳрамон уйғонгандан сўнг ҳаётидаги энг яхши кунини бошдан кечиришни истайди, бироқ бундай режалардан воз кечишга мажбур бўлади.
Робертс — «Оскар» мукофоти лауреати. У «Соҳибжамол», «Эрин Брокович», «Оушеннинг ўн бир дўсти» фильмларидаги роллари билан машҳур. Ушбу сериалда актриса продюссерлардан бири сифатида ҳам иштирок этади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)