Режиссёр Кристофер Нолан («Муқаддима», «Интерстеллар»)нинг янги — «Дюнкерк» номли фильмининг биринчи трейлери чиқди. TJournal хабарига кўра, премьера 2017 йил 19 июль кунига мўлжалланган.
Фильм Иккинчи жаҳон уруши вақтида 300 мингдан ортиқ инглиз, француз ва бельгиялик ҳарбийларни Франциянинг Дюнкерк шаҳридан эвакуация қилиш мақсадида ташкил этилган «Дюнкерк операцияси» ҳақида ҳикоя қилади.
Бу режиссёр Кристофер Ноланнинг сўнгги 14 йилда биринчи марта махсус эффектлардан умуман фойдаланмай суратга олаётган дастлабки фильми ҳисобланади.
Фильмда бош ролларни Том Харди, Киллиан Мёрфи, Марк Райленс ва бошқа актёрлар ижро этган. Картина сценарийси Ноланнинг ўзи томонидан ёзилган.
ОАВ маълумотларига кўра, «Дюнкерк» фильми учун Кристофар Нолан режиссёрларнинг Голливуд тарихидаги энг катта иккинчи гонорарини — 20 миллион фунт ва касса йиғимларидан тахминан 20 фоиз миқдорида даромад олади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)