Рус тилида чоп этилган «Гарри Поттер ва лаънатланган бола» китоби бир ҳафта давомида 300 мингдан ортиқ нусхада сотилди. Бу ҳақда «Азбука-Аттикус» нашриёти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Гарри Поттер ҳақидаги саккизинчи китобга талаб шу қадар юқори бўлдики, биринчи ҳафтанинг ўзида дастлабки адад 307 минг нусхага етди. Аслида бошланғич адад 150 минг атрофида бўлиши режалаштирилганди», — дея таъкидлади нашриёт вакиллари.
Китоб ёзувчи ва сценарийнавис Жек Торн ҳамда режиссёр Жон Тиффани томонидан сага муаллифи Жоан Роулинг иштирокида яратилган икки қисмдан иборат пьеса бўлиб, ундаги воқеалар еттинчи китоб — «Гарри Поттер ва ўлим туҳфалари»дан 19 йил ўтиб содир бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)