Россия президенти Владимир Путин ва Япония бош вазири Синдзо Абэ Жанубий Курил оролларида биргаликда хўжалик фаолиятини юритишни бошлаш тўғрисидаги баёнот матнини келишиб олди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди, дея хабар беради »Интерфакс».
«Экспертлар бир неча ҳафта мобайнида матн устида ишлади, бироқ икки томонни ҳам қониқтириши мумкин бўлган бир тўхтамга келолмади. Шунинг учун бунга икки давлат етакчиси киришишига тўғри келди. Улар бор-йўғи 40 дақиқа атрофида вақт сарфлаб, 16 декабрь куни эълон қилинадиган баёнот матнини келишиб олди», — дея таъкидлади Ушаков.
Ҳамкорлик қилинадиган соҳалар орасида балиқчилик, туризм, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа йўналишлар борлиги билдирилмоқда.
Президент ёрдамчисига кўра, гап Курил оролларидаги барча тўрт орол ҳақида кетмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)