2 миллион доллар пора билан қўлга олинган Россиянинг собиқ иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаевга тегишли мол-мулк хатланди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги манбасига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
«Суд қарорига кўра Улюкаевнинг мол-мулки хатлов қилинган», — дея маълум қилди агентлик манбаси.
Собиқ вазирнинг қайси мол-мулки хатлангани ва бу қачон рўй бергани ҳақида хабар берилмади. Бошқа манбалар ҳозирча мазкур маълумотни тасдиқламади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)