Бўриларни боқиб кўпайтириш билан шуғулланадиган хитойлик пенсионер Ян Чаншэн ушбу йиртқичдан 150 тасини катта қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бундай қизиқиш эркакда 2007 йилда, унга дўстларидан бири ҳақиқий бўри совға қилган вақтда пайдо бўлган.
Ян Чаншэн йиртқичларни кўпайтириш учун қулай шароитни яратди. Хусусан, эркак яшайдиган Шинжон-Уйғур мухтор туманининг нисбатан кам аҳолига эга эканлиги ҳам катта роль ўйнади.
Пенсионер ўзига қаттиқ боғланиб қолган бўрилардан қўрқмайди.
Экспертлар таъкидлашича, Ян Чаншэн минтақа экологияси ҳимоясига катта ҳисса қўшган.
Изоҳ (0)