Marvel ва Coca-Cola биргаликда Янги йилни ёлғиз нишонловчиларга бағишланган видео яратди. Бу ҳақда The Verge маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Давомийлиги бир соатни ташкил этувчи жами 5 та ролик чиқарилди. Ҳар бир видео Marvel комиксига бағишланган бўш миниатюра локациясидан иборат. Бутун видеоёзув давомида олов ёниб туради.
Локациялар орасида: Бруклин таун-хаусида Америка Капитанининг бўш меҳмонхонаси, Торнинг Асгарддаги уйи, Темир Одамнинг Манхэттендаги қимматбаҳо апартаментлари, Галактика Қўриқчиларининг кемаси ва Мисс Марвелнинг Нью-Жерсидаги уйи бор.
Нашрнинг таъкидлашича, видеони томоша қилиш Янги йилни ёлғиз кутиб олувчи кўпчилик учун ажойиб ечим бўлиши мумкин.
https://www.youtube.com/watch?v=EBi29OnappU
https://www.youtube.com/watch?v=hadPdcXBj94
https://www.youtube.com/watch?v=l1cy7PnhsEg
https://www.youtube.com/watch?v=XTkEIl3JOBM
https://www.youtube.com/watch?v=tH4xwl9hI94
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)