Instagram’да хонанда Шоҳруххоннинг «Ёлғончи ёр» қўшиғини шунчаки овозини қимирлатиб, айни вақтда, хонанданикига ўхшаш қилиқларни такрорлаб айтаётган болакайнинг видеоси эълон қилинди.
https://www.instagram.com/p/BN9jz51Avi5/
Видео муаллифи кимлиги, у қачон ва қаерда олингани номаълум. Instagram’даги @sayyodcom саҳифасида эълон қилинган видео нусхаси камида 15 минг марта кўрилган, унга ўнлаб комментлар қолдирилган.
Фойдаланувчиларнинг аксарияти болакайнинг ёқимтойлиги ва тақлидни маромига етказгани ҳақида илиқ фикрлар билдирган; «Ёш пародист», «Шоҳруххоннинг ёшлиги» каби фикрларни кўплаб учратиш мумкин.
Айни вақтда, комментлар орасида: «Бундай қилиқлар ёш болага ярашмабди», деган фикрлар ҳам учрайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)