Хонанда Муниса Ризаева Instagram’даги саҳифасида ўзи ва ҳамкасби Сардор Раҳимхон иштирокида қизиқарли фотосурат эълон қилди.
Суратда Муниса Ризаева супермаркет аравачаси ичида ўтиргани, аравача эса Сардор Раҳимхон бошқарувида экани акс этган.
Муниса Ризаева суратга: «Совға учун яхши танлов», — деб изоҳ қолдирган ва изоҳидан сўнг кетма-кет кулавериб кўзидан ёш чиқиб кетган смайлларни жойлаштирган.
Суратга Instagram фойдаланувчилари томонидан 100 га яқин коммент қолдирилган. Улар орасида бу аравачага 6 ёшдан катталарнинг чиқиши мумкин эмаслиги ҳақида ҳам фикрлар бор.
Сурат қайси тадбир учун олинганига Муниса Ризаеванинг хабарида аниқлик киритилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)