Чехия шарқидаги Гавиржов шаҳрида каламушларга қарши курашнинг антиқа усули ўйлаб топилди: маҳаллий маъмурият бунинг учун бойқушлардан фойдаланишга қарор қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Бундай қарор каламушлар билан турли кимёвий моддалар ёрдамида курашиш наф бермаганидан сўнг қабул қилинди.
«Каламушларни йўқотиш учун кимёвий усуллардан ҳам фойдаландик, албатта. Бироқ экология талабларига тўғри келадиган бошқа услубларни топишни истардик. Шундан сўнг бойқушлар ҳақида ўйлаб қолдик», — дея ҳикоя қилди шаҳар маъмурияти матбуот котиби Яна Дибова.
Шаҳар боғларида бойқушлар яшаши учун шароит бўлмагани сабабли маҳаллий расмийлар уларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб лойиҳалаштирилган 10 та уйча буюртма қилди. Улардан 6 таси эгаларини топишга улгурди. Агар бойқушлар зиммаларига юкланган вазифани уддаласа, шаҳарнинг каламушлар кўпайиб кетган ҳудудларида ҳам бундай уйчалар пайдо бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)