Шу йилнинг май ойида Ўрта Ер денгизида ҳалокатга учраган A320 EgyptAir йўловчиларининг танасида портловчи моддаларнинг изи аниқланди. Бу ҳақда Миср фуқаролик авиацияси вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Лайнер 19 май куни радарлардан ғойиб бўлган эди. Самолёт MS804 Париж–Қоҳира рейсини амалга ошираётган эди. Унинг бортида экипаж аъзолари билан биргаликда 66 киши бор эди. Эртаси куни Миср расмийлари Искандариядан 290 километр шимолроқда тана қисмлари, юклар ва ўриндиқлар бўлаклари топилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)