Тайванда меҳмонхона бизнесининг маҳаллий компанияларидан бирининг директорлар кенгашини бошқарувчи хитойлик бизнесмен ўз қизига ноодатий тўй совғаси — узунлиги олти километрга етадиган фатани ҳадя қилди, деб ёзади «ТАСС». Тўй куни келиннинг бундай узун фатасини кўтариб бориш учун нақ 560 кишини жалб қилишга тўғри келди.
Айни пайтда ушбу олти километрли фата Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилиш-киритилмаслиги аниқланмоқда. Фата учун 1 миллион юан (145 минг доллар)дан ортиқ пул сарфлаган келиннинг отаси бунинг учун имконият борлигини айтди. «Ахир унинг устида энг яхши дизайнерлар бекорга тер тўкмади, уни уч ой давомида саккиз тикувчи қўлда тикиб чиқди», — деди тадбиркор.
Унинг сўзларига кўра, у шу тариқа, тарихда «ўз қизининг севгиси ҳақида иложи борича каттароқ далил қолдирмоқчи», унинг турмуши эса тўй фатаси каби узоқ давом этиши керак.
Изоҳ (0)