Вьетнамдаги полиция участкасининг кимёвий моддаларни сақлаш бўлимида юз берган портлаш туфайли камида 3 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Синьхуа» агентлигига кўра, портлаш 12 декабрь, душанба куни Даклак провинциясида рўй берди. Теракт версияси истисно этилгани билдирилмоқда.
Ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)