Москва жанубида полиция ходимаси турар-жойлардан бирининг еттинчи қаватидан қулаб, тирик қолди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Россия ички ишлар вазирлигига таяниб.
Ҳодиса 11 декабрь, якшанба куни маҳаллий вақт билан 22:00 (Тошкент вақти билан 12 декабрь, 00:00) атрофида содир бўлди. Ички ишлар вазирлигининг Чертаново Южное тумани бўйича бўлимининг дастлабки тергов ўтказувчи ходимаси деразадан тушиб кетди, сўнг жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди.
Полиция маълумотларига кўра, аёл таътилда бўлган. Ушбу ҳолат бўйича текширув бошланди.
Изоҳ (0)