АҚШнинг NASA космик агентлиги Марсдаги Жанубий қутб суратини тақдим этди, у ерда ҳарорат Цельсий бўйича 130 даражагача совуқ бўлиши мумкин, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Суратда Жанубий қутбнинг углерод диоксиди — қуруқ муз ҳосил қилган «қутб телпаги»нинг бир бўлагини кўриш мумкин. Қиш вақтида карбонат ангидрид гази сайёранинг юзасига қор кўринишида тушади.
Фотосурат МRО орбитал станциясига ўрнатилган юқори пикселли HiRISE (Hi Resolution Imaging Science Experiment) камераси орқали туширилган. Ушбу қурилма 2006 йилдан буён Қизил сайёра орбитасида туради. Унинг вазифаларига Марс юзасини суратга олиш ва марсоходлар сигналларини узатиш киради.