Япония Россия президенти Владимир Путин ташриф буюрадиган манзиллардаги ҳаво ҳудудини ёпади. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Путиннинг Японияга ташрифи 15—16 декабрь кунларига режалаштирилган. Бу кунларда Япония Россия президенти самолёти қўнадиган Убэ аэропорти атрофида, шунингдек, ташрифнинг биринчи куни ўтадиган Нагато шаҳрининг айрим туманлари ва Путин 16 декабрь куни борадиган Токионинг марказий туманларида парвозлар тақиқланади.
Ёпиқ ҳудудлардаги парвозлар ҳаво транспортининг барча турлари, жумладан, учувчисиз учиш қурилмалари учун ҳам ман этилади. Фақат Россия президенти хавфсизлигини таъминлайдиган махсус ҳаво воситалари парвози учун рухсат берилиши билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.