Камчаткадаги Безимянний вулқони охирги 4 йил мобайнида биринчи кучли отилиши мумкин. Бу ҳақда Россия вулқоншунослик ва сейсмология институти Камчатка гуруҳи раҳбари Ольга Гирина маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Вулқоннинг сейсмик фаоллиги 18 ноябрдан орта бошлади. 5 декабрдан бошлаб сунъий йўлдош маълумотлари иссиқлик аномалияси ҳарорати кўтарилганини кўрсатмоқда. 12 декабрь кечки пайт ҳарорат Цельсий бўйича +50 даражани ташкил этди», — дея таъкидлади Гирина.
Гуруҳ раҳбарига кўра, яқин кунларда Безимянний вулқони ҳаракатга келиши ва кули денгиз сатҳидан 15 ҳамда ундан ортиқ километрга кўтарилиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)