Лондонда 7 нафар ўсмир Ferrari йўлакда пиёдаларга келиб урилиши туфайли жароҳат олди. Авария 12 декабрь, душанба куни эрталаб Буюк Британия пойтахтининг Баттерси туманида рўй берди, дея хабар қилади The Daily Mail.
Ҳодиса жойига полиция ва шифокорлар етиб келди, жароҳатланганлар касалхонага ётқизилди. Улардан 5 нафарига муолажалардан сўнг уйига рухсат берилди. Касалхонада қолаётган бир ўсмирнинг ҳолати оғир эканлиги билдирилмоқда.
Автоҳалокат сабабчиси — 35 ёшли эркак қўлга олинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)