Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Microsoft асосчиларидан бири Билл Гейтс, Amazon раҳбари Жефф Безос, Sun Microsystems асосчиси Винод Хосла, Alibaba асосчиси Жек Ма, венчур инвестори Жон Доэр ва яна 15 йирик технологик инвестор Breakthrough Energy Ventures (BEV) жамғармасининг яратилганини эълон қилди. Ушбу тузилма яқин 20 йил ичида соф технологиялар яратишга камида 1 миллиард доллар йўналтиради, деб хабар беради 3DNews.

Фото: AP

Фото: AP

Директорлар кенгашига кирган жамғарма асосчиларининг умумий маблағи, Bloomberg ва Forbes ҳисоб-китобларига қараганда, 170 миллиард долларни ташкил этади.

Гейтс ушбу жамғарма ишини бошлаш ниятини ўтган йилги Париж иқлим ўзгариши конференциясида (2015 Paris Climate Change Conference, COP21) маълум қилган эди.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

BEV Breakthrough Energy Coalition коалициясининг расмий инвестицион венчур лойиҳаси ҳисобланади. Ушбу коалиция 10 мамлакат вакили бўлмиш 25 йирик инвесторни қамраб олади. Коалиция тузилиши анонси COP21 чоғида берилган эди.

Тузилманинг асосий мақсади экологик тоза, углеродсиз технологиялар яратишга кўмак беришдир.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди