Instagram мобил дастури расман тўғридан-тўғри видеотрансляция функциясига эга бўлди, у энди барча АҚШ фуқаролари учун очиқ, деб ёзади «ТАСС».
Фойдаланувчилар дастурни янгилагандан сўнг пайдо бўладиган махсус тугмани босиб, трансляцияни ишга тушириши мумкин. «Жонли» видео бир соат билан чекланади. Шу билан бирга у серверларда сақланиб қолмайди, шу туфайли роликни яна бир марта томоша қилиб бўлмайди.
Унинг Facebook Live ва Periscope каби сервислардан асосий фарқи ҳам шунда. Ушбу дастурларда фойдаланувчилар трансляцияни орқага айлантириши ёки уни кейинроқ томоша қилиши мумкин.
Ҳозирча Instagram’нинг янги функциясидан фақат АҚШ фуқаролари фойдалана олади. Янгилик бошқа мамлакатларда яқин ҳафталарда жорий этилади.
Изоҳ (0)