• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12762.53
    • RUB162.66
    • EUR14978.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    2015–2016 йилларда Туркияда амалга оширилган энг йирик терактлар

    10 декабрь, шанба куни тахминан 22:30 да (Тошкент вақти билан 11 декабрь 00:30 да) Истанбулдаги Vodafone Arena стадионининг шимоли-ғарбий девори ёнидан ўтган йўлда ҳамда арена яқинидаги боғда портлашлар юз берди. Йўлда полиция махсус топшириқли бўлинмалари ўтирган автобус яқинида портловчи моддалар билан тўлдирилган машина портлатиб юборилди. Бир неча сониядан сўнг боққа худкуш террорчи ҳужум қилди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 29 кишини ташкил қилди, уларнинг 27 нафари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидир. 166 киши жароҳатланди, уларнинг кўпчилиги оғир аҳволда. Туркия ички ишлар вазири терактни ташкил қилишга алоқадорликда гумонланиб 10 киши ҳибсга олинганини билдирди. Мамлакатда миллий мотам эълон қилинди.

    Ушбу қайғули воқеа муносабати билан «ТАСС» 2015–2016 йилларда Туркияда рўй берган энг йирик терактларни ёдга олди.

    Маълумотларга қараганда, шу давр ичида мамлакатда жами 20 дан ортиқ қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилган бўлиб, уларда 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

    2015 йил 20 июлда Шонлиурфа вилоятининг Суруч шаҳрида (Сурия чегарасига яқин) содир этилган терактда 32 киши ҳалок бўлди, 100 га яқин одам жароҳатланди. Портлаш ёш социалистлар жамиятлари федерацияси вакиллари истиқомат қилувчи Амара маданий маркази биноси киришида рўй берди. Социалистлар Суриянинг асосан курдлар истиқомат қиладиган Кобани шаҳрини ИШИДнинг бир неча ойлик назоратидан сўнг қайта тиклашга йўл олаётган эди. Терактни 20 ёшли худкуш Абдураҳмон Олагўз содир этгани аниқланди. Шунингдек, Туркия фуқароси бўлмиш йигит илгари Сурияда ИШИД тарафида туриб ҳарбий тўқнашувларда иштирок этгани маълум бўлди.

    2015 йил 10 октябрда Анқара марказий темир йўл вокзалига элтувчи эстакада яқинида иккита портлаш амалга оширилди. У ерда касаба уюшмалари ва жамоат ташкилотлари вакиллари тинчлик учун ҳамда курд террорчиларига қарши намойиш ўтказиш мақсадида тўпланаётган эди. Портлашларни содир этган худкушларнинг ҳар бирида беш килограммдан тротил бўлгани аниқланди. Мамлакат тарихидаги энг қонли деб тан олинган терактда 102 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ одам тиббиёт ходимларидан ёрдам олди. Теракт ижрочиларидан бири Суруч портлашини уюштирган Абдураҳмон Олагўзнинг укаси Юнус Эмро Олагўз эди.

    2016 йил 17 февралда Анқарада Туркия қуролли кучлари хизмат автобуси яқинида миналаштирилган машина ҳавога учирилди. 28 киши ҳалок бўлди, 61 киши жароҳатланди. Қурбонларнинг аксарияти ҳарбий хизматчилар эди. «Курдистон озодлиги қирғийлари» радикал ҳаракати теракт учун жавобгарликни зиммасига олди.

    2016 йил 13 мартда Анқаранинг бош кўчаси — Отатурк номли хиёбон яқинидаги автобус бекатида миналаштирилган автомобиль портлатиб юборилди. Бунинг оқибатида 37 киши ҳалок бўлди, 125 киши жароҳат олди. ИИВ маълумотларига қараганда, теракт ижрочилари бўлган икки Туркия фуқароси Курдистон ишчи партиясига алоқадордир. Улардан бири — 1992 йилда туғилган Саҳар Чағла Демир исмли қиз. «Курдистон озодлиги қирғийлари» радикал ҳаракати теракт учун жавобгарликни зиммасига олди.

    2016 йил 28 июнда Истанбулдаги Отатурк номли халқаро аэропорт йўловчи терминалининг турли қисмларида уч нафар худкуш ўзини портлатиб юбориши оқибатида 45 киши, шу жумладан, 19 нафар чет эл фуқароси ҳалок бўлди, 240 киши яраланди. Туркия ички ишлар вазири Эфкан Ала 30 июнь куни парламентдаги чиқишида далиллар теракт ижрочиси ИШИД гуруҳи эканлигини кўрсатаётганини маълум қилди.

    2016 йил 20 август куни Туркия жанубидаги Газиантеп шаҳрида тўй маросими чоғида худкушлик ҳужуми уюштирилди. Ҳалок бўлган 57 кишидан 34 нафари болалар ва ўсмирлар эди. Худкуш 12–14 ёшлар атрофида эди.

    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

    11.12.2016, 15:11   Изоҳ (0)   18496
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Индонезия полицияси президент саройини портлатиш ҳаракатининг олдини олди

    11.12.2016, 11:46

    БМТ бош котиби Истанбулда содир этилган терактларни қоралаб чиқди

    11.12.2016, 10:59

    Болгариядаги темир йўл аварияси қурбонлари сони 7 кишини ташкил этди

    11.12.2016, 10:24

    Ямандаги ҳарбий базада ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди

    11.12.2016, 10:19

    Нигерияда черков томи қулаб тушди, тахминан 200 киши ҳалок бўлди

    11.12.2016, 09:55

    Стокгольмда Нобель мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди

    11.12.2016, 09:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина август ойининг охиригача Путин ва Зеленский учрашувини ўтказишни таклиф қилди” — Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби

    Дунё | 24 июл, 00:39

    “Светни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз” — актёр Меҳриддин Раҳматов энергетика тизими масъулларига мурожаат қилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 23:46

    Франция Исроилни оммавий очарчиликни келтириб чиқаришда айбламоқда

    Дунё | 23 июл, 23:15

    ММА тарихидаги энг хато қарорлар топ-10 лиги

    UFC | 23 июл, 22:59

    Сурхон қўриқхонасида ёнғин чиқди. Беш гектар ерни қамраган оловни 250 киши оъчирмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 22:56

    Малайзия яшаш харажатларининг ошиши муносабати билан фуқароларга пул тарқатади

    Дунё | 23 июл, 22:30

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Дунё | 23 июл, 22:10

    Эрон МАГАТЭ техник миссиясини қабул қилишга рози бўлди

    Дунё | 23 июл, 21:50

    Ўзбекистон паспорти жаҳонда ўз мавқейини яхшилади

    Дунё | 23 июл, 21:35

    Ўзбекистонда олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.