Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналишида ярим енгил вазнда жаҳон чемпионлигига собиқ даъвогар кичик Алехандро Гонсалес Мексиканинг Гвадалахара шаҳридаги уйи яқинида ўлдирилган ҳолда топилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Premier Boxing Champions

Фото: Premier Boxing Champions
23 ёшли боксчининг жасади 9 декабрь, жума куни автомобилда яна икки кишининг ўлиги билан бирга топилди. Улардан бири Гонсалеснинг бобоси эканлиги тахмин қилинмоқда. Улар қатл қилингани билдирилмоқда. Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Гонсалес фаолияти давомида 31 жанг ўтказган ва улардан 25 тасида ғалаба қозонганди. Унинг отаси ҳам ўз вақтида WBC ва IBA йўналишларида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган профессионал боксчи эди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Спорт
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиларига Cobalt автомобиллари топширилди