Миср пойтахти Қоҳирага йўл олган йўловчи поезди Нил дельтасида (дарёнинг тармоқланган мансаби) жойлашган Минуфия провинциясида рельсдан чиқиб кетди, деб ёзади «ТАСС» маҳаллий газетага таяниб.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, авария натижасида жабрланганлар йўқ. Темирйўл тармоғида ҳаракат вақтинчалик тўхтатилди. Провинция ҳукумати йўловчиларни яқин орадаги станцияларга етказиб қўйиш учун ўндан ортиқ автобусларни жалб этди, у ердан улар ўз манзилларига етиб олиши мумкин.
Танта шаҳридан Қоҳирага отланган 548-сонли поезд Шибин-ал-Ком темирйўл станцияси яқинида рельсдан чиқиб кетди. Ҳодисадан сўнг дарҳол йўловчилар орасида саросима юзага келди, одамлар вагонлар ойналаридан ўзларини ташқарига отди.
Изоҳ (0)