Шу йилнинг 26–27 ноябрь кунлари Германиянинг Ной-Ульм шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Ulm Donau Rhythmic Cup–2016 халқаро турнири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон гимнастика федерацияга асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Турнирда 15 мамлакат – Австралия, Болгария, Босния ва Герцеговина, Венгрия, Германия, Канада, Люксембург, Голландия, Россия, Словакия, АҚШ, Украина, Франция, Чехия ва Ўзбекистондан 200 нафардан ортиқ гимнастикачи қизлар иштирок этди.
Мусобақалар кўпкураш дастури бўйича 13 та ёш тоифасида ўтказилди. Турнир якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)