Москва марказида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилади. Бу ҳақдаги қарор Москва шаҳар думаси монументал санъат комиссияси аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинди, деб хабар беради «РБК».
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов бундай қарор қабул қилингани учун комиссия аъзоларига миннатдорлик билдирди.
Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик ҳайкали ўрнатиш ташаббуси ҳақида октябрь ойининг охирида маълум бўлган эди.
Ҳайкал Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси биноси яқинидаги хиёбонга ўрнатилади.
1 ноябрь куни Москва ҳокимияти Президиуми Якиманка туманидаги хиёбонга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилган эди.