Индонезия қирғочларида 7 декабрь, чоршанба куни қайд этилган 6,4 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 92 кишига етди. Бу ҳақда Sky News Australia телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ табиий офат қурбонлари 54 кишини ташкил қилгани ҳақида хабар қилинганди.
Хабарда қайд этилишича, зилзила оқибатида 300 нафарга яқин киши жарбланди, шулардан 73 нафари оғир аҳволда бўлиб турибди.
Қутқарувчиларнинг маълумотларига кўра, табиий офат камида 125 та уй, 105 та нотурар жой иншоотлари ва 14 та масжиднинг вайрон бўлишига сабаб бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)