Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатда миграция билан боғлиқ инқироз қайтарилишига йўл қўймаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Германияга 2015 йил ёзидаги каби қочоқларнинг келиши мумкин эмас. Мазкур ҳолат бошқа қайтарилмайди. Муҳожирлар билан муаммоларни ҳал этиш сиёсий мақсадим бўлган ва шундай бўлиб қолади», — дея таъкидлади Меркель Христиан-демократик иттифоқ съездидаги чиқиши чоғида.
Маълумот учун, Германия ички ишлар вазири Томас де Мезьерга кўра, 2015 йили мамлакатга камида 890 минг муҳожир келди. Улар асосан Сурия, Ироқ, Афғонистон ва Ливия фуқароларидан иборат.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)