АҚШ вице-президенти Жо Байден келгуси президентлик сайловларида иштирок этишини истисно қилмади. Бу ҳақда Politico нашрига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
«2020 йилдаги сайловларда иштирок этаман. Президентликка даъвогар сифатида, албатта. Нега энди бундай бўлмаслиги керак? Сайловларда иштирок этмайман, деб ваъда бермайман. Мен умуман ҳеч қандай ваъда бермайман. Тақдир ҳар бир нарсани жой-жойига қўйишига аллақачон ишонч ҳосил қилганман», — дея таъкидлади Байден ҳазиломуз оҳангда.
Маълумот учун, АҚШ вице-президенти айни пайтда 74 ёшда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)