Америка ҳарбий-ҳаво кучларининг Флорида штатидаги Макдил базасида нутқ сўзлаётиб, президент Барак Обама АҚШ ИШИД террорчилик ташкилотининг ўсишига ва мустаҳкамланишига имконият яратган хатоларини бошқа такрорламаслигини айтди, деб ёзади «РБК».
«Биз 2003 йилда бостириб кириш билан боғлиқ баъзи хатоларимизни такрорлашдан воз кечдик, улар бошиданоқ, ИШИД сифатида танилган ташкилотнинг ўсишига имконият яратди», — деди Обама.
Президент унинг рақиблари кўп бора Ироқдан қўшинларнинг чиқариб кетилишини ИШИДнинг юзага келиши сабаби деб атаганини қайд этди. Обаманинг фикрича, бундай даъволар асоссиздир.
Америка президенти ИШИДга қарши тайёрланган маҳаллий хавфсизлик кучлари коалиция ёрдамида курашни бошлаган вақтда, унинг маъмурияти ҳаракатлари натижасида, гуруҳ ўз назорати остидаги ҳудудларнинг ярмидан кўпини йўқотганини таъкидлади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)