Россия президенти Владимир Путин келгусида фаолиятини муваффақиятли якунлаш ва кўпроқ саёҳат қилишни исташини билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бу ҳақда у Челябинскда, «Этерно» масъулияти чекланган жамияти ходимлари билан суҳбат чоғида маълум қилди. Завод ишчиларидан бирининг қандай орзуси борлиги ҳақидаги саволига Путин «Карьерамни муваффақиятли якунлашни истайман», деб жавоб берди.
Шуғулланишни истайдиган машғулоти бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавобан Путин саёҳат қилишни ёқтиришини билдирди.
«Ҳозир барча сафарларим шундан иборатки, аэропортга келаман, самолётда учаман, кейин қайсидир бинога бораман, сўнг яна аэропортга. Албатта, бошқачароқ саёҳат қилиш — табиат қўйнида бўлиш, тарихий обидаларни кўздан кечиришни истайман», — дея таъкидлади Россия президенти.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)