«Чорвоқ — Тошкент» йўлида 7 декабрь, чоршанба куни Captiva автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
«Ёмғир ёғиб, кўп жойлар кўлмак бўлиб қолган; сув машинани ағдариб юборяпти. Эҳтиёт бўлинглар», — деб ёзган ўз хабарига фотосуратни илова қилган фойдаланувчи.
Суратда оқ рангли Captiva автомобили йўл ёқасида ағдарилиб ётганини кўриш мумкин. Автомобиль ичида бўлганларнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумот йўқ.
«Йўлда сув тўпланиб, кўлмак бўлиб ётибди, машинани суриб юборяпти. Эҳтиёт бўлинглар, секинроқ юриш керак», — деб ёзган фойдаланувчилардан яна бири.
Фойдаланувчилар Captiva’дан ташқари бу йўлда Lacetti автомобили иштирокида ҳам шунга ўхшаш авария юз бергани ҳақида ёзган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)