Chevrolet компанияси ҳар битта Bolt ихчам электромобили савдосидан 8—9 минг доллардан йўқотади, деб ёзади Motor Bloomberg агентлигига таяниб.
Шунга қарамай, Chevrolet компаниясининг бош маркетологи Тим Махони Bolt бренд учун керакли деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, электромобиль ёш, технология соҳасида пишиқ бўлган ва бунгача Chevrolet компанияси автомобилларини харид қилишни ўйлаб кўрмаган аудиторияни жалб қилиши кўзда тутилган.
Ҳозирда Chevrolet Bolt нархлари АҚШда 36 620 доллардан бошланади.
Bolt 200 от кучига тенг электр двигатель билан жиҳозланган, у 60 киловатт/соат сиғимига эга литий-ион батареялари блокидан қувват олади. Bolt соатига 96 км тезликка етти сония ичида эришади, максимал тезлиги эса соатига 146 км.
Изоҳ (0)